Пентагон Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кема юбормоқда

Олам

image

Кеча, 12 февраль куни АҚШ Мудофаа вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият фонида минтақага яна бир авиаташувчи кема юборишга қарор қилди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Кариб денгизида жойлашган АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг “Gerald R. Ford” авиаташувчи кемаси ва унга ҳамроҳлик қилувчи ҳарбий кемалар Яқин Шарққа йўл олади. Кема экипажи ушбу қарор ҳақида кеча, 12 февраль куни хабардор қилинган.

Янги буйруққа мувофиқ, “Gerald R. Ford” зарба берувчи гуруҳи Форс кўрфазида жойлашган “Avraam Linkoln”  авиаташувчи гуруҳи сафига қўшилади.

Аввалроқ, Пентагон минтақадаги кескин вазият сабаб иккинчи авиаташувчи зарба берувчи гуруҳни Яқин Шарққа жойлаштиришга тайёргарлик кўришга буйруқ берган. Бироқ, ўшанда қайси кучлар назарда тутилаётгани очиқланмаган.

Таъкидланишича, “Gerald R. Ford” кемасидаги жанговар самолётлар январь ойида Каракасга уюштирилган операцияда иштирок этган. Ушбу операция натижасида Венесуела Президенти Николас Мадуро қўлга олингани айтилмоқда. 

Шунингдек, кеча, 12 февраль куни АҚШ Президенти Дональд Трамп агар Эрон келишувга рози бўлмаса, Вашингтон Теҳронга нисбатан жиддий чоралар кўришини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Кариб ҳавзасида тахминан 16 минг ҳарбий хизматчидан иборат бўлган ҳарбий гуруҳни жойлаштираётгани ҳақида хабар берилганди.

Жамшидбек Амиров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Яқин Шарқ Пентагон кема

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг