Пентагон раҳбари биринчи марта Россиянинг янги Мудофаа вазири билан қўнғироқлашди

Олам

image

Россия Мудофаа вазири Андрей Белоусов ва Пентагон раҳбари Ллойд Остин ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

“2024 йил 25 июнь куни Россия Мудофаа вазири Андрей Белоусов ва АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин ўртасида АҚШ ташаббуси билан телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Вазирлар Украина атрофидаги вазият юзасидан фикр алмашишди”, дейилади хабарда.

Суҳбат давомида Андрей Белоусов АҚШнинг Украина Қуролли кучларини қурол-яроғ билан таъминлашда давом этиши сабабли вазият янада кучайиши ва можаронинг узоққа чўзилиш хавфи борлигини таъкидлаган.

Бу Белоусов ва Остин ўртасидаги биринчи суҳбат эди. Телефон қўнғироғи Украинанинг Севастополь шаҳридаги фуқаролик инфратузилмасига АТАCAМS ракеталари билан ҳужум қилинганидан кейин амалга оширилган. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Севастополга ҳужумда АҚШ ва Украинанинг иштироки шубҳасиз эканини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Украина Қуролли кучлари 23 июнь куни Қримдаги Россия томонидан аннексия қилинган Севастополь шаҳрига ракета зарбаси берганди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучлари Севастополга “АҚШ томонидан етказиб берилган, кассетали каллаклар билан жиҳозланган бешта АТАCАМS оператив-тактик ракеталари” билан ҳужум қилганини тасдиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пентагон Ллойд Остин Андрей Белоусов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг