Пентагон Америка зарбалари оқибатида ўлган одамлар сонини камайтириб кўрсатган – NYT

Олам

image

Юзлаб ва ҳатто минглаб тинч аҳоли, жумладан, болалар Америка ҳаво ҳужумларининг Ироқ, Сурия ва Афғонистондаги ИШИД террорчилари позицияларига зарбаларининг тасодифий қурбони бўлган, аммо уларнинг ўлими ҳақидаги маълумотлар АҚШ ҳарбийлари томонидан ҳисобга олинмаган. Бу ҳақда “The New York Times” газетасининг Пентагоннинг Яқин Шарқдаги ҳарбий амалиётлари ҳақидаги 1,3 мингдан ортиқ махфий ҳужжатларни ўрганиб чиққан тадқиқотида айтилади.  

АҚШ Мудофаа вазирлигининг расмий маълумотларига кўра, 2014 йилдан бери Американинг Сурия ва Ироқдаги ҳаво ҳужумлари натижасида 1417 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, Афғонистонда 2018 йилдан буён тасодифий тинч аҳоли қурбонлари сони 188 нафарни ташкил этган. 

Нашрнинг таъкидлашича, қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкин, аммо уларнинг аниқ сонини ҳисоблашнинг иложи йўқ. 

Журналистлар Пентагонни ҳарбийлар тинч аҳоли ўлимини тергов қилмагани ва келажакда бундай хатоларнинг олдини олиш учун ҳеч қандай чора кўрмагани учун қораламоқда. Маълумотларга кўра, фақат 12 фоиз ҳолларда воқеаларни тўлиқ текшириш тавсия этилган. 

Таъкидланишича, ҳарбийлар ҳеч қачон қурбонлар учун интизомий жазога тортилмаган. Пентагон вакили Билл Урбаннинг айтишича, дунёдаги энг яхши технология билан ҳам ҳарбий хатоларнинг олдини олиш мумкин эмас. 

“Биз зарар бермаслик учун кўп ҳаракат қиламиз. Ҳар бир бегуноҳ қурбондан афсусдамиз”, деган у.


Мақола муаллифи

Теглар

Яқин Шарқ Пентагон

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг