Пентагон 11 сентябрь теракти ташкилотчилари билан келишувни бекор қилди

Олам

image

АҚШ Мудофаа вазирлиги мамлакатда 2001 йилнинг 11 сентябрь куни содир бўлган теракт ташкилотчиси деб ҳисобланган Холид Шайх Муҳаммад, Валид Муҳаммад Солиҳ Муборак Бин Атташ ва Мустафо Аҳмад Адам ал-Ҳавсавийнинг терговчилар билан тузган судгача келишувларини бекор қилди. Бу ҳақда Пентагон матбуот хизмати хабар берди.

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин тегишли буйруқни кеча, 2 август куни чиқарган.

“Савдолашиш тўғрисидаги қарорнинг муҳимлигини ҳисобга олиб, бу қарор учун жавобгарлик менда бўлиши керак”, деб тушунтирди Ллойд Остин.

Бир неча кун олдин Пентагон Холид Шайх Муҳаммад ва яна икки айбланувчи ўз айбини тан олиш ниятида эканини эълон қилган эди. Бу уларга ўлим жазосидан қочиш имконини беради. Судгача бўлган келишувлар тафсилотлари ошкор этилмаган.

Терговчиларга кўра, Холид Шайх Муҳаммад ҳужумларни режалаштирган, шунингдек, алоқа ва ҳужумни молиялаштиришни мувофиқлаштирган. У 2003 йилда Покистонда ҳибсга олинган. Ҳибсга олинганидан кейин Шайх Муҳаммад Марказий разведка бошқармасининг бир қатор махфий қамоқхоналарида сақланди. АҚШ Сенати ҳисоботига кўра, зобитлар сўроқ пайтида маҳбусни қийноққа солган. 2006 йилда Шайх Муҳаммад Кубанинг Гуантанамо кўрфазидаги АҚШ ҳарбий-денгиз базаси қамоқхонасига кўчирилди ва у ҳамда бошқа айбланувчилар ҳозиргача шу ерда қолмоқда.

Маълумот учун, 11 сентябрь ҳужумлари 1941 йилда Гавайи оролидаги Пёрл-Харбор ҳарбий-денгиз базасига Япония ҳужумидан кейин АҚШ ҳудудидаги энг қонли ҳужум бўлиб, унда 2400 киши ҳалок бўлди. Шу куни худкуш-ҳужумчилар АҚШ йўловчи самолётларини тортиб олиб, уларни Нью-Йоркдаги иккита осмонўпар бинога бориб портлатди. Мамлакатнинг шарқида учаётган тўртта самолёт бир вақтнинг ўзида кичик қароқчи гуруҳлар томонидан қўлга олинди. Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо марказининг эгизак минораси ҳам катта талафот кўради.

Тўртта самолёт бортидаги 246 йўловчи ва экипаж аъзоларининг барчаси, эгизак минорада 2606 киши ҳамда Пентагонда 125 киши ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда 11 сентябрь воқеасида айбланганлар айбини тан олгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Пентагон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг