Пенсия жамғармаси директорига ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Нуриддин Aбдумаликович Шадихўжаев Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда жамғарма Матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумот ўрнида, Нуриддин Шадихўжаев 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2010 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.

У ўз меҳнат фаолиятини 2003 йилда Тошкент шаҳар Миробод тумани Ижтимоий таъминот бўлими Пенсия ва ижтимоий нафақаларни тўлаш шўъбаси 1-тоифали мутахассиси сифатида бошлаган. Турли йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппарати Маблағларни бошқариш ва пенсия нафақалар тўлови мониторинги бўлими бошлиғи, Пенсия жамғармаси маблағларини бошқариш ва ҳисобини юритиш бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган. 

Нуриддин Шадихўжаев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати Тўлов тизимини ривожлантириш ва даромадлар ҳисобини юритиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг