Пенсия ва нафақа пулларини тўлаб бериш муддати ўзгарди
Жамият
−
01 Сентябрь 2021
38051Эндиликда пенсия ва нафақа пуллари ҳар ойнинг 27 санасига қадар тўлаб берилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Хусусан, тўловлар ҳар ойнинг биринчи банк иш кунидан бошланиб, кунлик график асосида (дам олиш кунларидан ташқари) маҳалла фуқаролар йиғинлари ва фуқароларнинг яшаш манзилига борган ҳолда етказилмоқда.
Президентнинг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-6122-сонли фармонига асосан 2021 йилнинг 1-5 сентябрь кунлари республикада барча соҳа вакиллари учун дам олиш куни деб эълон қилинди.
Шу муносабат билан пенсия ва нафақа олувчиларга сентябрь ойи учун берилиши керак бўлган тўловлари 6-7 сентябрь санасидан бошлаб белгиланган муддатгача тўланиши таъминланади.
LiveБарчаси