Пекинда дунёдаги энг катта аэропорт қурилмоқда

Бу қизиқ 2267
image

Хитой пойтахти Пекинда дунёда энг йирик бўлиши кутилаётган "Дасин" аэропортини қуриш якунига етай деб қолди. 

"Дасин" — нафақат аэропорт, балки у Хитойнинг энг йирик транспорт хаби бўлади. Уни қуриш учун 400 миллиард юан (деярли 60 миллиард доллар) сарфланади.

Бир миллион квадрат метрлик "Олтин феникс" шаклидаги аэропортни 30 сентябрь – Хитой халқ Республикаси ташкил этилганининг 70 йиллиги арафасида фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда. Лойиҳани мамлакат раҳбари Си Цзин Пиннинг шахсан ўзи кузатиб бормоқда.  


"Дасин" аэропорти Пекиндан 46 километр жанубда жойлашади. Ушбу аэропортнинг тамал тоши 2014 йил 26 декабрда қўйилган, қурилиш ишлари 2016 йилнинг 15 мартида бошланганди. 

Янги қўналға 4 та учиш-қўниш йўлагига эга бўлади. Бир йилда бу аэропортда 620 мингдан ортиқ рейс амалга оширилади. Лойиҳага кўра, 2025 йилга бориб, ушбу аэропорт ҳар йили 72 миллион кишига хизмат кўрсата олади. 

Аэропорт том қисми дунёдаги энг йириги бўлади. Унга 25 та футбол майдонини жойлаштириш мумкин. Лойиҳа дизайни дунёга машҳур Заҳа Ҳадид иштирокида ишлаб чиқилган. 

Акбар Жиянов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 44
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×