Пекин аэропортларида кучли ёмғир туфайли 400 дан ортиқ рейс бекор қилинди

Олам

image

Хитой пойтахти Пекинда иккита халқаро аэропорт — Шоуду ва Дасин бугун, 12 июль куни кучли ёғингарчилик туфайли 400 дан ортиқ рейсларни бекор қилишга мажбур бўлди.  

Шоудуда 12 июль куни 806 рейс режалаштирилган бўлиб, шундан 285 таси бекор қилинган. Дасин аэропортида эса 598 рейсдан 156 таси бекор қилинган. 

Таъкидланишича, Хитой пойтахтига йил бошидан буён кучли ёмғир ёғмоқда. Ёмғир Пекинни маҳаллий  вақт билан кечқурун (Тошкент вақти билан соат 07:00 да) қоплаган. Шаҳарнинг аксарият қисмида 70 мм, баъзи жойларда эса 150 мм гача ёғингарчилик тушган. 

Қайд этилишича, 12 июль куни мактабгача ва бошланғич мактаб машғулотлари бекор қилинган. Пекин олий ўқув юртларида эса очиқ ҳавода ўтказиладиган тадбирлар бекор қилинган. 

Хитой пойтахти аҳолисига иложи борича кўчага камроқ чиқиш ва эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёмғир рейс Пекин

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг