Пекин-2022: Комилжон Тўхтаев “Гигант слалом” йўналишида чиқишини якунлади

Спорт

image

Бугун, 13 февраль куни Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистоннинг ягона вакили Комилжон Тўхтаев гигант слалом йўналишида иккинчи стартига чиқди ва ўз иштирокини тугатди.

Тўхтаев биринчи стартдан кейин умумий жадвалда 35-ўринни эгаллаб турганди. Иккинчи старт анча муваффақиятли чиқди ва у белгиланган масофани 1 дақиқа 14,72 сония ичида босиб ўтди. Бу кўрсаткич билан Тўхтаев иккинчи стартда 27-ўринни эгаллади ва иккита уриниш натижасига кўра 29-поғонани банд этди.

Ушбу дастурда ғолиблик швейсариялик Марко Одерматтга насиб этди. Словениялик Жан Кранжич эса иккинчи бўлди. Кучли учликка Франция вакили Метю Февр якун ясаб берди.

Комилжон Тўхтаев Осиё қитъаси ва туркий тилли давлатлар орасида энг яхши натижа қайд этди.

Энди у 16 февраль куни слалом дастурида ўз омадини синаб кўради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг