Педагог ўқувчини аёвсиз калтаклади
3-саҳифа
−
03 Ноябрь 2020
21015Ижтимоий тармоқларда ўқувчисини ураётган ўқитувчи ҳолати акс этган видео кенг тарқалди ва муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу видео синфдаги яна бир ўқувчи томонидан тасвирга олинган. Видео қачон ва қайси мактабда содир бўлгани бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Лекин мазкур видеода акс этган ҳолат анча олдин содир бўлганини ўқувчиларнинг барчаси ниқобсиз эканлигидан ҳам англаш мумкин. Ҳозирча воқеа сабаби аниқланмаган.
Халқ таълими вазирлигининг “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида” 2020 йил 28 майдаги 131-сон буйруғига асосан, ўқитувчи-педагоглар жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини ҳамда қадр-қимматини камситиши, ўзгаларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки психологик тазйиқ ўтказиши қатъиян тақиқланади.
Маълум қилинишича, агарда кимда мазкур ҳодиса бўйича аниқ маълумот бўлса, Халқ таълими вазирлигига юбориши мумкин. Ҳолат эса вазирлик томонидан қўшимча ўрганиб чиқилиши билдирилди.
Динара Юсупова
LiveБарчаси