Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) карикатурасини чизган рассом аянчли ҳалок бўлди

Олам 40478
image
-

Швед рассоми ва пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) карикатураларини чизган 75 ёшли Ларс Вилкс Швеция жанубида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки қўриқчиси билан бирга вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Қайд этилишича, воқеа кеча, 3 октябрь куни Швецияанинг Маркарид шаҳри яқинидаги Е4 йўлида содир бўлган. Рассом кетаётган автомобиль юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Оқибатда иккала автомобиль ҳам ёниб кетган. Маҳаллий полиция вакили ЙТҲ бошқа биров томонидан уюштирилгани ҳақидаги қарашларни рад этди.

“Биз ҳозирча воқеа қандай содир бўлганлигини айта олмаймиз. Тергов натижасини кутиш керак”, деган полиция вакили Рикард Лундквист.

Маълумот ўрнида, рассом Ларс Вилкс 2007 йилда пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг карикатураларини чизиб, швед матбуотига жойлаштирган. Бу эса кўплаб муҳокама ва норозиликларга сабаб бўлган. 
 

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2195
Рейтинг: 3
t
×