Павел Дуровга Нобель мукофотини бериш таклиф қилинди
Олам
−
28 Август
11422Telegram асосчиси Павел Дуров тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод бўлди. Бу ҳақда “EuroAsiа Daily” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Евросиё халқаро университети ректори Константин Клименко Павел Дуровга Нобель мукофотини бериш тўғрисида ушбу мукофот қўмитасига расмий ариза юборган.
“Шахсан мен Павел Дуровни ажойиб шахс деб биламан. У янги рақамли технологиялар даврининг етакчиси. Менимча, Дуров Нобель мукофотига лойиқ. Шунинг учун мен Павел Дуровни мукофотлаш бўйича Нобель қўмитасига расмий ариза юбордим. Нобель мукофоти ушбу тақдимотни Осиё ва Африканинг бир қатор университетлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари қўллаб-қувватлаган”, деб ёзади Клименко.
Шунингдек, у BRICS Дубай сармоявий форуми ташкилий қўмитаси раиси сифатида Дуровни ушбу форумнинг фахрий меҳмони ва маърузачиси бўлишга таклиф қилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, у таклифни қайтариб олмоқчи эмас ва агар Франция ҳукумати Дуровни қамоқдан озод қилмаса, Telegram асосчисига форумда масофадан туриб қатнашиш имконияти берилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Telegram асосчиси Павел Дуров ҳибсга олинганди. Унга терроризм, гиёҳвандлик, жиноий шерикчилик, фирибгарлик, пул ювиш, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, Telegram’даги педофилияга асосланган контент сингари бир қатор айбловлар қўйилган.
LiveБарчаси