Павел Дуров WhatsApp'нинг хавфсизлик тизимини танқид қилди

Олам

image

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров WhatsApp мессенжерини танқид қилди. Дуров Ғарб давлатлари махсус хизматлари мессенжер фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини олишига йўл қўйиб берилганини қоралади. Бу хабар онлайн кундалик юритиш платформаси Telegraph’да эълон қилинди.

“Ҳар гал WhatsApp ўз дастуридаги фавқулодда камчиликни бартараф этишига тўғри келганда, унинг ўрнига бошқа муаммо чиқиб туради”, деган Дуров.

Унинг фикрича, АҚШдан туриб хавфсиз алоқа ўрнатиш учун WhatsApp тўғри танлов бўлмайди.

“2016 йилда жамоамиз билан АҚШга бир ҳафталик сафаримиз давомида Федерал тергов бюроси уч марта бузишга уринган. Уларнинг хавфсизликдаги муаммолари таъқиб учун яхши ва “backdoor”лар (яширин йўл) каби ишлайди”, деб аниқ фикрларини билдирган Telegram асосчиси.

Backdoor – блэкдорлар дастурчи томонидан алгоритмларга атайин киритиладиган камчилик. Бу рухсат бўлмаган тақдирда ҳам маълумотлар базасига киришга имкон беради.

“Telegram’фарқли равишда WhatsApp амалдаги кодни эълон қилмайди, шу сабабдан хавфсизлик бўйича мутахассислар унда блэкдор борми йўқми осонликча текшира олмайди”, деган Дуров.


Мақола муаллифи

Теглар

Павел Дуров Telegram WhatsApp

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг