Патрушев ядро қуроли ишлатилиши мумкинлигини айтди

Олам

image

Ғарбнинг бузғунчи сиёсати ядровий, кимёвий ва биологик қуроллардан фойдаланиш хавфини оширмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев бугун, 8 ноябрь куни Москвада ўтаётган МДҲдаги мавқедошлари билан учрашувда сўз очган. 

“АҚШнинг бузғунчи сиёсатининг табиий оқибати глобал хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви бўлди. Уларнинг масъулиятсиз хатти-ҳаракатлари нафақат эски инқирозларнинг кучайишига ва янги инқирозларнинг пайдо бўлишига ёрдам беради, балки бугунги кунда биз Яқин Шарқда кўришимиз мумкин бўлган низоларни тинч йўл билан ҳал қилишга тўсқинлик қилмоқда”, деди у. 

Бундан ташқари, Россия Хавфсизлик Кенгаши котибининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар умумий хатар ва таҳдидлар, жумладан, терроризм, наркотик моддалар савдоси ва трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг ўсишини рағбатлантирмоқда.  

“Ядро, кимёвий ва биологик қуроллардан фойдаланиш хавфи ортиб бормоқда. Космос ва киберкосмосни ҳарбийлаштириш жадал суръатлар билан амалга оширилмоқда”, дея огоҳлантирди Патрушев.

Маълумот учун, бугун, 8 ноябрь куни МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котиблари ўзининг йиллик йиғилиши учун Москвага тўпланди. Тадбирда Россия томонидан Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев иштирок этмоқда. 

Учрашувда МДҲ маконида минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг долзарб муаммолари, шунингдек, хавфсизлик соҳасида мамлакатларнинг икки ва кўп томонлама форматдаги амалий ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинади. 

Ҳамдўстликка аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгаши котибларининг йиллик йиғилиши 11-маротаба ўтказилмоқда. Аввалгиси 2022 йилнинг ноябрида Москвада бўлиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ ядро қуроли Николай Патрушев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг