Патруль-пост хизмати ходимлари “бодикамералар” билан таъминланди
Жамият
−
18 Апрель 2019
6918Жорий йилнинг апрель ойида Сурхондарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш башқармаси патруль-пост хизмати батальони саф бўлинмалари ходимлари биринчилардан бўлиб 19 дона замонавий “бодикамералар” билан таъминланди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу “бодикамералар” Хитой халқ республикасида ишлаб чиқарилган бўлиб, Патруль-пост хизмати ходимлари ва фуқаролар ўртасида юз берадиган турли зиддиятли ҳолатларнинг олдини олиш ва зиддиятли ҳолатлар содир бўлганида ушбу ҳолатга ойдинлик киритилишига хизмат қилади.
Бундан ташқари ушбу “бодикамералар” ходимларнинг хизмат кийимига қулай ўрнатилиши билан ажралиб туради.
Таҳлилларга кўра, айрим фуқароларнинг жамоат тартибига риоя қилмасликлари, туннинг қоронғу вақтларида ҳар хил пана жойларда шубҳали шахсларнинг пайдо бўлишлари, шубҳали шахсларнинг шахсини тасдиқловчи хужжатлари мавжуд бўлмаслиги, спиртли ичимликлар истеъмол қилган фуқароларнининг жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимаслик ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.
Бундай вазиятларда Патруль-пост хизмати ходими ушбу ҳуқуқбузар фуқароларга содир этган ҳуқуқбузарлигини тушунтириб бериши ва энг яқин масофада жойлашган Ички ишлар органларига олиб боришлари учун ортиқча вақт сарфлашга тўғри келади.
Замонавий “бодикамералар” ходимларга ана шу каби вазиятларда жуда қўл келади.
Махсус буюртма асосида хорижда ишлаб чиқарилган “бодикамералар” иссиқ ёки совуқ об-ҳаво шароитида ҳам узлуксиз 12 соат ишлаш қувватига эга.
Мазкур “бодикамера” 32 гигабайт хотирага эга бўлиб ходимларнинг хизмат фаолиятлари тўлиқ видеотасвирга олиш хусусиятига эга. Шунингдек ушбу “бодикамералар”га “ЖПС” навигатор тизими ўрнатилган бўлиб патруль-пост хизмати ходимининг қаерда хизмат олиб бораётганлиги Навбатчилик қисмида ўрнатилган махсус сет орқали ахборот бериб турилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь