Паст қон босимининг хавфли оқибатлари айтилди
Саломатлик
−
18 Декабрь 2021
10760Паст қон босими гипертонияга қараганда хавфсизроқ, аммо у юрак хуружига таҳдид солади. Бу ҳақда Германиялик кардиолог Роберт Швингер маълумот берди.
Мутахассис паст қон босими саломатликка таъсир қилмайди ҳамда қон айланиш тизими ва органларни ҳимоя қилади, деган даъвони рад этди. Шифокор қулоқларда шовқин, заифлик, бош оғриғи, беқарор юриш, аритмияни паст қон босими белгилари билан боғлади ва улар пайдо бўлганда шифокорга мурожаат қилишга чақирди.
Швингер, шунингдек спорт билан шуғулланмайдиган нозик ва баланд бўйли одамларда гипотензия мустақил касаллик бўлиши мумкинлигини айтди.
Бундан ташқари, қалқонсимон безнинг дисфункцияси, юрак-қон томир касалликлари ва нейроген касалликлар каби бошқа касалликлар ҳам уни келтириб чиқариши мумкин.
Кардиологга кўра, паст қон босими одатда ёш беморларга таҳдид солмайди. Кекса одамларда эса бу аллақачон оқибатлар билан таҳдид қилади: бош айланиши туфайли улар мувозанатни йўқотиши, йиқилиб, жароҳат олишлари мумкин.
“Яна бир хавф — юрак хуружи. Аввало, бу юрак-қон томир касалликларидан азият чекадиганларга тегишли”, дея хулоса қилган шифокор.
LiveБарчаси