Паспортини лаблари орасига қистириб олган аёл чегарадан ўтказилмади
Олам
−
18 Ноябрь 2025 16846 1 дақиқа
Туркияда чегарачилар Россия фуқаросини ноодатий ҳолат сабаб паспорт назоратидан ўтказмади. Бу ҳақда "Мeduza" хабар берди.
Қайд этилишича, Мурманскда яшовчи 35 ёшли Ксения (фамилияси кўрсатилмаган) исмли аёл Туркиянинг Алания аэропортида паспорт назорати навбатида турган. Шу пайт унинг кўйлаги ерга тушиб кетган ва у кийимини олиш учун эгилганда, паспортини лаблари орасига қистириб олган.
Ходимлар бу ҳаракатни “давлат рамзини қадрсизлантириш” деб баҳолаб, аёлни икки бор назоратдан ўтказишни рад этган. У суҳбат учун алоҳида хонага олиб кетилган. Шундан сўнг, Ксения “расмий ёки муқаддас ҳужжатларни таҳқирлаш” бўйича огоҳлантирилган.
Маълумот ўрнида, Туркияда давлат рамзларига ҳурматсизлик жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Масалан, 2021 йилда икки маҳаллий фуқаро ТikTok'да паспортни печка қўлқопи сифатида ишлатган видеони жойлагани учун ҳибсга олинган эди.
Туркия Жиноят кодексининг 300-моддаси давлат байроғи ёки “қизил фонда оқ ярим ой ва юлдуз тасвири туширилган ҳар қандай белги”ни таҳқирлаш учун уч йилгача озодликдан маҳрум этишни назарда тутади. Бу белгиларга Россия паспорти ҳам киради, чунки у Туркия паспортиники каби қизил рангда.
Қобилова Комила
Live
БарчасиТуркия ҳам “Тинчлик Кенгаши”га қўшилди
22 Январь