Паспортга оилали экани ҳақида белги қўйиш бекор қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга никоҳ қайд этилганлиги тўғрисида белги қўйилишига оид норма бекор қилинди. Қонунчиликка “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Қонун билан биометрик паспорт ўрнига ID-карталари жорий этилаётганлиги сабабли айрим Кодекслар ва қонунларга ID-карта тушунчаси киритилди.

Шунингдек, ID-карталарни, хорижга чиқиш биометрик паспортини йўқотганлик, уларни яроқсиз ҳолга келтирганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Оила кодексида болаларнинг туғилишини қайд этиш ота-онасининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида 1 ой ичида амалга оширилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

954

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made