Пашиняннинг вертолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди (видео)

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг вертолёти Еревандан 132 км шимолда жойлашган Ванадзор шаҳридаги стадионга фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Арманистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Айрим манбаларга кўра, Пашинян Еревандан 152 км шимолда жойлашган Грузия билан чегарадаги Ташир шаҳрига йўл олган. Бошқа маълумотларга кўра эса, Бош вазир яқинда Арманистон-Озарбайжон чегараси делимитация қилинган Озарбайжон билан чегарадаги Баганис қишлоғига йўл олган. Арманистон ҳукумати бу маълумотга изоҳ бермаяпти.

 “Азизларим, ҳаммаси яхши. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли вертолётимиз Ванадзорга режадан ташқари қўнди. Энди биз саёҳатни машинада давом эттирамиз. Ҳаммага хайрли кун тилайман”, деб ёзди Никол Пашинян ўзининг Facebook'даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Эрон Президентини олиб кетаётган вертолёт Эрон шимоли-ғарбий қисмида қийин қўнишни амалга оширганди. Қидирув операцияси 12 соатдан ортиқ давом этди. 20 май куни Эрон Қизил ярим ой жамияти вертолёт қулаган жойни топди. Раисий, мамлакат Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён, Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Раҳмати ва бошқа расмийлар вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян Арманистон вертолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг