Пашинян Туркия билан чегарани имкон қадар тезроқ очиш ниятида

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян бир қатор идораларга туркиялик ҳамкорлар билан ишлашни мувофиқлаштириш ва учинчи давлат фуқаролари учун Туркия билан чегарани очиш бўйича келишувларни амалга ошириш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда у ҳукумат йиғилишида айтиб ўтган. 

“Ўтган учрашувда Арманистон ва Туркиянинг махсус вакиллари учинчи давлат фуқаролари учун икки давлат чегарасини очиш ва тўғридан-тўғри ҳаво орқали юк ташишни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришганидан хабарингиз бор. Сиёсий келишувлар амалга ошиши учун тегишли идораларимиз турк тузилмалари билан мувофиқлаштирилган ҳолда иш олиб бориши муҳим. Менинг буйруғим келишувларни имкон қадар тезроқ амалга ошириш учун ишни мувофиқлаштиришдан иборат”, дейди Пашинян. 

Айтиш жоизки, жорий йилнинг 1 июль куни Арманистон ва Туркия махсус вакиллари Рубен Рубинян ҳамда Сердар Қиличнинг Венада мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича тўртинчи учрашуви бўлиб ўтганди. Махсус вакилларнинг биринчи йиғилиши эса жорий йилнинг 14 январь куни Москвада бўлиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг