Пашинян тарихий ташриф билан Туркияга боради

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан Туркияга боради. Бу ҳақда Арманистон парламенти спикери Ален Симонян маълум қилди.

“Ташриф амалга ошишини тасдиқлайман. Барча минтақавий масалалар муҳокама қилинади. Менимча, бу тарихий ташриф, чунки Арманистон Бош вазири биринчи марта бундай даражадаги ташрифни амалга оширади”, деди у журналистларга.

Аввалроқ Арманистоннинг “24News” портали юқори мартабали манбага таяниб, Пашиняннинг ташрифи 20 июнга белгилангани ҳақида хабар берган эди.

Бу 1993 йилда узилган Арманистон-Туркия муносабатлари тарихида муҳим босқич бўлади. Ўшанда Туркия собиқ Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги уруш муносабати билан Озарбайжонни қўллаб-қувватлаб, Арманистон билан дипломатик ва савдо алоқаларини узган эди. Ўшандан бери томонлар нормаллашувга бир қанча уринишлар қилди, аммо тўлиқ мулоқот ўрнатмади.

2023 йилда Никол Пашинян амалий ташриф билан Туркияга борган ва сўнгги 15 йил ичида мамлакатга ташриф буюрган биринчи Арманистон раҳбари бўлган эди.

Бўлажак ташриф, кузатувчиларга кўра, икки давлат ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш йўлидаги янги босқич сари қадам бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Никол Пашинян Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг