Пашинян Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғининг истеъфосини эълон қилди 

Олам 2456
image
-

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи Оник Гаспарян ўз лавозимидан озод қилинганини маълум қилди. Пашиняннинг баёноти Арманистон Ҳукумати сайтида эълон қилинган.

"2021 йил 10 мартдан бошлаб Арманистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Оник Гаспарян ўз лавозимидан бўшатилган деб ҳисобланади", дейилган хабарда. 

Бунга давлат раҳбари Армен Саркисяннинг Бош вазир тақдим этган лойиҳани имзоламагани ва Конституциявий судга "Ҳарбий хизмат ва ҳарбий хизматчининг мақоми тўғрисида"ги қонунда белгиланган муддатларда мурожаат қилмагани сабаб бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, 25 февраль куни Арманистон армияси мамлакат Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилганди. 

Бунинг сабаби Арманистон Президенти Армен Саркисян Пашиняннинг таклифига биноан, Бош штаб раҳбарининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатрянни ишдан бўшатганди. 
 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 3.1
t
×