Пашинян армия Бош штаби бошлиғи лавозимига янги номзод топиб қўйди

Олам

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян мамлакат Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Оник Гаспарянни лавозимидан озод қилинганини маълум қилганди.

Никол Пашинян Республика Президенти Армен Саркисянга генерал-лейтенант Артак Давтянни мамлакат Қуролли Кучлари Бош штабининг янги бошлиғи этиб тайинлашни таклиф қилди

"Бош вазир Артак Давтянни Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимига тайинлаш тўғрисида илтимоснома юборди", деган Бош вазирнинг Матбуот котиби Мане Геворкян. 

Маълумот ўрнида, Оник Гаспарян мамлакат Ҳукуматининг баёноти ва уни ишдан бўшатиш жараёнини Конституцияга зид деб билишини айтган. 

Шунингдек, бугун, 10 март куни Арманистон Президенти Армен Саркисяннинг Гаспарянни ишдан бўшатилиши масаласида "Ҳарбий хизмат ва ҳарбий хизматчининг мақоми тўғрисида"ги қонунга биноан Конституциявий судга мурожаат қилгани маълум бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, 25 февраль куни Арманистон армияси мамлакат Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилганди.  

Бунинг сабаби Арманистон Президенти Армен Саркисян Пашиняннинг таклифига биноан, Бош штаб раҳбарининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатрянни ишдан бўшатганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг