Пашинян дипломатик паспортини ўғирлатиб қўйди

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг дипломатик паспорти 2020 йил ноябрида Ҳукумат биносига бостириб кирган одамлар томонидан ўғирланган. Бу ҳақда Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Анна Нагдалян “Арменпресс”га берган интервьюсида айтиб ўтди.

“10 ноябрь куни бир гуруҳ одамларнинг Арманистон Ҳукумати биносига кириб бориши натижасида 14 та дипломатик паспорт ўғирланган, улар шу куни Арманистон ташқи ишлар вазирлиги томонидан бекор қилинган. Ушбу паспортлар орасида Арманистон Бош вазирининг дипломатик паспорти ҳам бор эди”, дейди Нагдалян.

Агентликнинг хабар беришича, 26 январь куни Арманистоннинг “Орбели” аналитик марказининг собиқ мутахассиси Андраник Ованнисян озарбайжонликлар унга Пашиняннинг дипломатик паспортини топширган, деган маълумотни тарқатган.

Тоғли Қорабоғдаги можаро 2020 йил сентябрь ойи охирида авж олди ва минтақада фаол жанглар бошланди. Россия Президенти Владимир Путин, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян 2020 йилнинг 9 ноябрь куни Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларнинг тўлиқ тўхтатилиши тўғрисида қўшма баёнот имзолади. Ҳужжатга кўра, Озарбайжон ва Арманистон томонлари эгаллаб олган позицияларида тўхтади, бир қатор минтақалар Баку назорати остига ўтди. Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линияси ва Лочин йўлаги бўйлаб жойлаштирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг