Паркентга сел келди

Жамият

image

Бугун, 14 май куни Тошкент вилояти Паркент туманига сел келди. Ҳудудда кузатилаётган ёғингарчиликлар сойларда сел сувларини тўлиб оқишига олиб келмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун соат тахминан 17:50 да Паркент тумани Чанги кишлоғида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғган. Оқибатда сел оқими ҳосил бўлиб, сойларда сел сувларини тўлиб оқиши, ички ариқлар қувурларига шох-шабба ва тоғ жинсларининг тиқилиб қолиши кузатилган.

Бунинг натижасида ички кўчаларга ва аҳоли томорқаларига сел сувлари тошган.

“Айни вақтда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти, қутқарув бўлинмалари, туман йиғма механизациялаштирилган отряди техникалари, ҳамда ФВДТнинг тегишли хизматлари куч ва воситалари томонидан ҳолат оқибатлари бартараф этилмоқда. Аҳоли хонадонлари, ички кўчаларда тўпланаётган сувларни чиқариб ташлаш ишлари олиб бориляпти. Ҳудудда кузатилаётган ёғингарчиликлар сойларда сел сувларини тўлиб оқишига олиб келмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

318

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг