Паркентда тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1,5 миллиард сўмни “еб юборди"

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Паркент туман тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари 1 миллиард 511 миллион 123 минг сўм пул маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Паркент туман прокуратураси томонидан туман тиббиёт бирлашмасида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни сарфланиши, давлат мулки ва бошқа объектларни сақланиши юзасидан текшириш ўтказилган.  Текшириш якунига кўра, туман тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари 2019-2020 молия йилида 1 миллиард 193 миллион 205 минг сўм миқдорда бюджет ва смета-штат интизомини бузган.

Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари 1 млрд 511 млн 123 минг сўм пул маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган. Мазкур ҳолатлар 36 нафар туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва ишга алоқадор гувоҳларнинг кўрсатмаларида баён этилган. Соxталаштириб, нотўғри маълумотлар киритилган табеллар, штат-смета ҳужжатлари ва бошқа далиллар иш ҳужжатларига қўшилган.

Айбланувчиларга нисбатан процессуал тартибда “қамоқ”, “уй қамоғи” ва “гаров” эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Паркент туман прокуратураси томонидан тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184(1)-моддаси 2-қисми ва 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Тергов якуни бўйича жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Паркент туман судига юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг