Паралимпиячиларни кутиб олиш муносабати билан Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади
Жамият
−
05 Сентябрь 2021
7570Япониянинг Токио шаҳридаги паралимпиада ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни кутиб олиш муносабати билан мамлакат пойтахти Тошкент шаҳрининг айрим йўлларида автомобиль қатнови вақтинчлик чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, эртага, 6 сентябрь куни соат 18:00 дан 23:00 гача бир неча кўчаларда ҳаракатланиш чекланади:
- Қумариқ кўчаси Қумариқ 7-тордан ТХАЙгача бўлган оралиқ 3-аэропорт майдонигача бўлган қисми;
- Бешёғоч кўчаси Фурқат кўчасидан Олмазор кўчасигача бўлган оралиқ;
- вақтинча Бобур, Нукус, Афросиёб, И.Каримов, Ш.Рашидов, А.Навоий ва А.Темур ҳиёбони олди кўчаларида ҳаракат чекланади.
Маълумот ўрнида, Токио-2020 паралимпия ўйинларида Ўзбекистон вакиллари жами 19 медалга (8 та олтин, 5 та кумуш, 6 та бронза) эга чиқиб, жаҳонда 16-ўринни эгаллади.
LiveБарчаси