Паралимпиада-2024: Ўзбекистон ҳисоби яна бир кумуш медалга бойиди
Спорт
−
06 Сентябрь
3495Бугун, 6 сентябрь куни Паралимпиада баҳсларининг пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F12 классида ядро улоқтириш баҳслари якунланди.
Эътиборлиси, ушбу йўналишда қатнашган ўзбекистонлик Сафия Бурҳонова 14.12 метр натижа кўрсатиб, делегация ҳисобига олтинчи кумуш медални қўшиб қўйди.
Маълумот учун, Сафия Бурҳонова бундан аввал Рио-2016 Паралимпия ўйинларида кумуш ва Токио-2020 Паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь