Пандемиянинг Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларга таъсири муҳокама қилинди

Жамият

image

2020 йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келган Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, сув хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

“Вазирлар кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқалар, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибини муҳокама қилдилар. Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръатини сақлаб қолишдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги маълум қилинди”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, томонлар коронавирус тарқалишига қарши курашиш ва пандемиянинг Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларга таъсирини минималлаштириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар тўғрисида фикр алмашишди.

“ТИВ раҳбарлари икки томонлама тадбирларни давом эттириш, шу жумладан, Ўзбекистон-Қирғизистон Ҳукуматлараро комиссиясининг ва икки мамлакат чегараолди вилоятлари ҳокимлари (ваколатли вакиллари) Кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш муҳимлигини таъкидладилар”, дейилади хабарда.

Учрашув якунлари бўйича  Қўшма баёнот қабул қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ Ўзбекистон Қирғизистон

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг