Пандемияга қарамай Apple даромадлари рекорд даражада ўсди

Технология

image

Коронавирус пандемияси Apple компаниясининг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатмади. Компания даромадлари 2020 молия йилининг тўртинчи чорагида рекорд даражада ўсган

Жорий йилнинг 26 сентябрида якунланган уч ойлик натижаларга кўра, компаниянинг даромади 64,7 миллиард долларни ташкил этган. Яъни, 2019 молия йилининг шу даврига нисбатан ўсиш қайд этилган. Ўшанда компания даромади 64 миллиард долларни ташкил этган. 

Шу билан бирга компаниянинг Бош офиси жойлашган Купертинода соф фойда бироз пасайган. Яъни, соф фойда бир йил олдинги 13,7 миллиард доллардан 12,6 миллиард долларга тушган.

Бутун 2020 молия йилида эса Apple даромади 274,5 миллиард долларга етган. Ўтган йилги даромад эса 260,2 миллиард долларга тенг бўлган. 

"Apple ўзининг молиявий йилини якунлади. Тўртинчи чоракдаги даромад, асосан, Мас оиласи компьютерлари ва сервисларидан тушди", деган корпорация раҳбари Тим Кук.

Унинг таъкидлашича, 5G алоқа технологиясини қўллаб-қувватловчи янги iPhone смартфонларининг сотилиши коронавирус пандемияси ҳолатида ҳам компаниянинг даромадларини оширишда давом этмоқда.

Маълумот учун, жорий йилнинг 13 октябрь куни Apple компанияси узоқ кутилган янги iPhone 12 смартфонини намойиш қилганди


Мақола муаллифи

Теглар

пандемия

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг