Пандемияда Россияда қолиб кетганларни қайтариш учун махсус рейслар йўлга қўйилди
Local
−
11 November 2021 4926 1 minute
Пандемия даврида Россияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларига ватанига қайтиши учун “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан 5 та махсус рейс йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 5 та махсус рейс “Волжский-Тошкент” йўналишида 483-сонли йўловчи поезди орқали амалга оширилади.
Хабарга кўра, мазкур поездлар жорий йилнинг 15, 19, 22, 26,29 ноябрь кунлари соат 20:57 да ҳаракатни амалга оширади. Поездларга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган.
“Россиядаги юртдошларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти веб-сайти орқали e-ticket.railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин”, дейилади хабарда.
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August