Пандемия сабабли Лондон мэри ўз маошини камайтирди

Олам

image

Лондон мэри Содиқ Хон маошини 10 фоизга камайтирди. Шунингдек, коронавирус пандемияси даврида шаҳар бюджети харажатларини камайтириш мақсадида ҳокимиятнинг юқори лавозимдаги амалдорларига иш ҳақи оширилишини тўхтатди. Бу ҳақда ITV телеканали хабар бермоқда.

Лондон мэрининг иш ҳақи миқдори йилига 152,734 минг фунтни ташкил этади. Шундай қилиб, 2020 йилда Хон 15,3 минг фунт стерлингдан кам маош олади.

"COVID-19 пандемия олдидан жуда яхши бўлган Лондон бюджетига ҳалокатли таъсир кўрсатди. TfL (Лондоннинг транспортни бошқариш компанияси) даромади 90 фоиздан кўпроққа камайди. Бизнес ва коммунал солиқлардан тушган даромад кескин тушиб кетди", деди шаҳар мэри.

Лондон раҳбари, шунингдек, иқтисодда қаттиқ чоралар кўриш тарафдори эмаслигини таъкидлади. Аммо ҳозир харажатлар камайтирмаса, шаҳар маъмурлари, полиция, ўт ўчирувчилар ва бошқа муҳим хизматларнинг сонини қисқартиришга мажбур бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Лондон Содиқ Хон

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг