Пандемия 2024 йилгача чўзилиши башорат қилинди

Олам 2491
image

Дунёда коронавирус пандемияси 2024 йилгача сақланиб қолиши мумкин. Вакцина ишлаб чиқарувчи Pfizer компанияси шундай тахминни илгари сурмоқда. Буни компания ўз вакцинасининг паст дозали версияси 2- 4 ёшли болаларда кутилганидан заифроқ иммунитетни ҳосил қилгани билан изоҳлайди. Бу ҳақда “Arabnews” хабар берди.

Компания ҳозирда 16 ёшгача бўлган барча ёш гуруҳларида, шу жумладан 2-4 ёшли болаларда вакцинанинг уч дозали курсини синовдан ўтказаётганини айтди. Улар шу йилнинг ўзида препаратни синовдан ўтказишни умид қилган эди. Бироқ кечикиш оқибатида синов жараёнлари 2022 йилнинг иккинчи чорагига қолдирилган.

Pfizer вакцинани Германиянинг BioNTech Se компанияси билан бирга ишлаб чиқмоқда. Улар тайёрлаган вакцина ҳозирда коронавируснинг кенг тарқалётган “omicron” штаммига қарши тура олишига ишонч билдирмоқда. Компания раҳбарларининг таъкидлашича, янгиланган вакцина келаётган йилнинг январида клиник синовдан ўтказилади.

Шунингдек, улар вакцина келгуси йилда 31 миллиард доллар даромад олиб келишини кутаётганини айтди.

Маълумот учун, 2022 йилда Pfizer ва BioNTech компаниялари вакцинасининг 3 микрограмли дозасини 2-5 ёшли болаларда, 5-11 ёшлилар учун 10 микрограмли дозадан ва 12 ёшдан ошган ҳар бир киши учун 30 микрограмлик дозадан фойдалангандан сўнг синовдан ўтказишини маълум қилди.

Озода Чориева

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 73
Рейтинг: 3
t
×