Палов индекси: энг қиммат ва арзон ош қаерда сотилади?
Жамият
−
01 Ноябрь 2021
7648Жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда энг қиммат палов Тошкент шаҳри, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида тайёрланди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Ўзбекистоннинг марказий ҳудудларидаги умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)да ўтказилган кузатув натижалари бўйича, паловнинг ўртача нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:
- Қорақалпоғистон Р. – 15 700 сўм;
- Андижон вилояти – 17 600 сўм;
- Бухоро вилояти – 21 300 сўм;
- Жиззах вилояти –19 000 сўм;
- Қашқадарё вилояти – 20 300 сўм;
- Навоий вилояти – 15 300 сўм;
- Наманган вилояти – 14 700 сўм;
- Самарқанд вилояти – 20 000 сўм;
- Сурхондарё вилояти – 19 600 сўм;
- Сирдарё вилояти – 18 700 сўм;
- Тошкент вилояти – 19 500 сўм;
- Фарғона вилояти – 17 000 сўм;
- Хоразм вилояти – 19 400 сўм;
- Тошкент шаҳри – 24 300 сўм.
Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.