“Пахтакор” жаримага тортилади. Бунга сабаб нима?
Спорт
−
08 Август 2022
14387Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби жаримага тортилади. Бунга сабаб, Ўзбекистон Суперлигасининг 11-туридан қолдирилган “Сўғдиёна” – “Пахтакор” учрашуви якунида бош ҳакам “шерлар” дарвозаси томон пенальти белгилади ва белгиланган жаримани жиззахликлар ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Ушбу вазиятдан сўнг “Пахтакор” матбуот хизмати клуб расмий саҳифаларида бош ҳакам томон “тош” отди.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев ижтимоий тармоқ саҳифасида “Пахтакор” жаримага тортилиши ҳақида таъкидлаб ўтди.
“Пахтакор" футбол клуби матбуот хизмати "Сўғдиёна" билан ўйин атрофида ўз саҳифаларида баён қилган фикрлари учун жаримага тортилади. Бунгача ҳам клуб матбуот котибининг иши икки марта Тартиб-интизом қўмитасида кўриб чиқилгани ҳам бунга асос бўлади.
"Пахтакор" матбуот хизмати 14 та клуб орасида энг яхшиси, бунисига гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Аммо бу ҳолат уларга этика нормаларидан четга чиқиш ваколатини бермайди дея таъкидлаган Диёр Имомхўжаев
Маълумот учун, пойтахт клуби ушбу дурранг натижадан сўнг 27 очко билан Суперлиганинг 3-поғонасида бормоқда. “Навбаҳор” 28 очко билан пешқадам бўлса, Қаршининг “Насаф” клуби 27 очко ва тўплар нисбати билан иккинчи ўринни банд қилган.
Иброҳим Давронов
LiveБарчаси