“Пахтакор” рекордчи легионери билан шартномани узайтирди

Спорт 3154
image

Сербиялик ҳужумчи Драган Черан Тошкентнинг “Пахтакор” клуби билан амалдаги шартномасини бир йилга узайтирди. Черан 2023 йил охиригача "Шерлар" сафида тўп суради. Бу ҳақда клуб сайтида хабар берилган.

 Черан ҳозирга қадар “Пахтакор” сафида жами 144 ўйинда 89 та гол муаллифига айланган. Ҳужумчи Ўзбекистон Суперлигаси тарихида биринчи бўлиб кетма-кет уч марта тўпурар сифатида рекорд қўйишга эришган. 

Шунингдек, Драган Черан “Паҳтакор” таркибига 2018 йил Қаршининг “Насаф” клубидан келиб қўшилган. Черан “Насаф” жамоаси сафида 31 ўйинда 38 та гол муаллифига айланган.

Аввалроқ, пойтахт клуби черногориялик футболчи Илия Мартиновични ўз сафига қўшиб олганлиги ҳақида хабар бергандик.

Иброҳим Давронов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 3
t
×