“Пахтакор” “Локомотив” ва “Навбаҳор” клубларини огоҳлантирди

Спорт

image

"Пахтакор" клуби 2020 йилги мавсум учун таркибни кучайтириш мақсадида селекция ишларини бошлади. Жамоа Суперлигада иштирок этаётган баъзи футболчиларга қизиқиш билдирмоқда.

Хусусан "Локомотив" мудофаа чизиғи вакили Анзур Исмоиловнинг амалдаги жамоаси билан шартномаси йил якунида ниҳоясига етиши муносабати билан "Пахтакор" футболчи билан музокараларга киришган. 

Бу ҳақда эса клуб "Локо"ни огоҳлантирган ва расмий хат юборган. Шунингдек, "Навбаҳор"да ўйнаётган россиялик футболчилар, Игорь Голбан ва Александр Касьян бўйича ҳам клуб қизиқиш билдирмоқда ва футболчилар билан музокараларга киришишдан олдин "Навбаҳор" клубига огоҳлантириш хати юборган.
Голбан ва Касьяннинг ҳам амалдаги шартномаси ҳозирги клуби билан йил якунига қадар мўлжалланган. 

Катта эҳтимол "Пахтакор" клуби марказий ҳимоячилар Голбан ёки Исмоилов вариантидан бирини танлаши мумкин. Келаси мавсумда эса жамоани ҳозирги сербиялик ҳимоячиси, йил якунида шартномаси тугайдиган Марко Симич тарк этиш эҳтимоли юқори. "Пахтакор" эса мазкур футболчининг ўрнига захира излаш ҳаракатида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг