“Пахтакор” 13-марта Ўзбекистон кубогини ютди

Спорт 2726
image

Бугун, 20 декабрь куни Ўзбекистон кубоги финали доирасида Наманганда ўтган учрашувда “Пахтакор” ОКМКга қарши майдонга тушди.

Финалда “Пахтакор” Олмалиқ жамоаси устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Драган Черан (28, 46 дақиқалар) Жалолиддин Машарипов (59 дақиқада) муаллифлик қилди.

Қайд этиш керакки, “Пахтакор” ва ОКМК кетма-кет учинчи бор Ўзбекистон кубогининг финалида тўқнаш келяпти. Тўқнашувларнинг барчасида пойтахтликлар ғалаба қозонган. Пойтахтликлар бу йил 13 марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.

Ўзбекистон кубоги-2020. Финал
ОКМК – “Пахтакор” - 0:3
Наманган. “Марказий” стадион.

Ҳакамлар: Зокир Қодиров (Навоий), Руслан Серазитдинов (Тошкент), Руслан Самандаров (Навоий), Шавкат Насибуллаев (Наманган).

VAR-асситент: Aзиз Aсимов, Тимур Гайнулин (Тошкент)

Голлар: Драган Черан 28, 46, Жалолиддин Машарипов 59, пенальти.

ОКМК: 35. Валижон Раҳимов, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Дилшод Жўраев (4.Миржамол Қосимов, 75), 7.Элгужа Григалашвили (77.Арслонмурод Амонов, 62), 11. Мурод Тошматов (31.Сайдулло Раҳматов, 46), 18.Баҳром Абдураҳимов (30.Жасур Умаров, 75), 21. Мате Ватсадзе (9.Зафар Полвонов, 62), 23.Йован Жокич, 44.Бобур Йўлдошев, 94. Ҳусниддин Ғофуров.

“Пахтакор”: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Акрам Комилов (29.Владимир Козак, 90), 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан (99.Жавоҳир Сиддиқов, 83), 15.Егор Кримец, 17.Достонбек Ҳамдамов (18.Ҳожимат Эркинов, 72), 20.Одил Ҳамробеков, 21.Аброр Исмоилов (27.Сардор Собирхўжаев, 72), 77.Эрен Дердийўқ.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 45
Рейтинг: 3.1
t
×