Пахтачида сел: кўплаб хонадонларга шикаст етган
Жамият
−
20 Май 2019
4134Бу йил Ўзбекистонда баҳор серёмғир келди. Кўчалар кўлга, ариқлар эса сойларга айланди. Меъёридан ортиқ ёмғир кўплаб талофотларга сабаб бўлди.
Жорий йилнинг 18-19 май кунлари Самарқанд вилояти Пахтачи туманида кучли жала кузатилган. Ҳосил бўлган сел Фай, Гулистон маҳаллалари ва Тошқувур қишлоғидаги кўплаб хонадонларга шикаст етказган. Бу ҳақда Zarnews.uz хабар тарқатди.
Манбага кўра, айрим аҳоли томорқаси, кўчалар, Фай маҳалласига қарашли Зиёвуддин ва Нурафшон каби қишлоқларда сел босган. Воқеа сабаб жабрланган ва талофатлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Сел келиши оқибатида 18 май куни Қоратепа, Тошқувур қишлоқлари аҳолиси кечаси соат 22:00 дан бошлаб, яқин тоғ ҳудудига яъни, “Ором” ва “Висол” тўйхоналарига эвакуация қилинган. Фай маҳалласи аҳолиси эса 19 май тонги соат 02:40 да зудлик билан маҳаллага яқин қир-адирга чиқишган.
Айни дамда туман раҳбарияти томонидан сел оқибатларини бартараф этишнинг тезкор чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси