Пахтачида маданият бўлими ходимлари бюджет пулини талон-торож қилган

Жамият

image

2020 йил ва жорий йилнинг биринчи яримида Маданият вазирлиги тизимидаги 7 нафар ходим “UzASBO” дастурий мажмуаси орқали бюджет маблағидан 144 млн сўм талон-тарож қилгани аниқланди. Бу ҳақда, Маданият вазирлиги Юридик бошқармаси бошлиғи Улуғбек Бурҳонов маълум қилди.

Таъкидланишича, бюджет маблағларининг сарфланиши, маоши ва ўзаро ҳисоб-китоб қилиш жараёнидаги тизимли камчилик ва нуқсонлар ҳамда коррупциявий омилларни тўлиқ бартараф этиш чоралари кўрилмагани оқибатида ўзлаштирилган.

“Таҳлил қилинган даврда тергов қилинган жиноят ишлари бўйича 7,8 млрд сўм бюджет ва бошқа маблағлар талон-торож қилингани аниқланиб, 59 нафар соҳа ходимлари жавобгарликка тортилган”, дейди Маданият вазирлиги Юридик бошқармаси бошлиғи.

Бурҳоновнинг айтишича, бюджет ташкилотларида маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлаш мақсадида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг юритилиши учун комплекс автоматлаштирилган “UzASBO” дастури ишлаб чиқилган. Айримлар ундаги баъзи техник камчиликлардан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиб, бюджет маблағларини ўзлаштиришган.

“2020 йил ва жорий йилнинг биринчи ярмида вазирлик тизимидаги 7 нафар ходим “UzASBO” дастурий мажмуаси орқали бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланган. Пахтачи тумани маданият бўлими бош ҳисобчиси А.Исканов, бўлим бошлиғи А.Исломов, кассир Б.Фахриддинов билан жиноий тил бириктириб, “UzASBO” дастури орқали ишчи ва ходимларга иш ҳаққи ва унга тенглаштирилган тўловларни ортиқча ҳисоблаб, 144 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштиргани учун жавобгарликка тортилган”, дейди Улуғбек Бурҳонов.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг