Ozon Ўзбекистонда ўз омборини очмоқда: бепул сақлаш ва янги тарифлар
Business
−
17:28 758 4 minutes
Тошкент, 16-сентябрь, 2026 йил – Ozon ўзининг Ўзбекистондаги илк фулфилмент марказининг ишга туширилиши ҳақида эълон қилади. Тошкент шаҳрида умумий майдони 7 000 квадрат метрдан ортиқ майдондаги логистика мажмуаси буюртмаларни тўлиқ циклли қайта ишлашни – товарларни қабул қилишдан бошлаб етказмаларни шакллантиришгача таъминлайди. Энди Ўзбекистондаги сотувчилар ўз товарларини маркетплейс омборларида сақлашлари мумкин бўлиб, бу Ўзбекистон бўйлаб етказиш муддатини максимал даражада қисқартиришга ва тадбиркорларнинг харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Унинг асосий афзаллиги эса – омборда товарларни сақлаш мутлақо бепул.

Янги ишлаш модели – FBO
Янги омборнинг очилиши Ўзбекистондаги тадбиркорлар учун маркетплейсда янги FBO (Fulfillment-by-Ozon) модели бўйича ишлаш имкониятини беради. Унга кўра, сотувчи товарни Ozon омборига бериб юборади, ундан кейинги буюртмаларни қайта ишлаш ва етказиб беришни эса платформа ўз зиммасига олади. Тадбиркор энди ўзи омборни ижарага олиши ҳамда қадоқлаш материалларига пул сарфлаши керак эмас, чунки буларнинг барчасини Ozon бажаради. Янги фулфилмент марказида 500 мингдан ортиқ товарни сақлаш имконияти мавжуд.

Бошланғич босқичда объект бир суткада 10 мингтагача буюртмани ёки ойига ўртача 300 мингта буюртмани қайта ишлаш қувватига эга бўлади. Товарларни Ozon омборига етказиш учун сотувчи ўзи учун қулай бўлган вариантлардан бирини танлаши кифоя: мустақил тарзда омборга олиб келиш, яқин атрофдаги Ozon буюртмаларни топшириш пунктига ёки Тошкентда “Малика” бозоридаги қабул қилиш пунктига етказиш мумкин.
Сотувчилар учун шартлар
FBO моделида сотиш учун тарифлар товар тоифасига қараб 3% дан, логистика нархи эса товарнинг нархи ва ҳажмига қараб бир донаси учун 1 736 сўмдан бошланади. Бунинг устига, омборда сақлаш хизмати 2027 йил 1 сентябрь санасига қадар мутлақо бепул. Буюртмани қайта ишлаш, сўнгги миля ва эквайринг каби харажатлар ҳам алоҳида тарифланмай, тадбиркорларнинг чиқимларини сезиларли даражада тежашга ёрдам беради. Натижада, 10 000 000 сўмлик смартфонни сотганлиги учун тадбиркор атиги 305 000 сўм тўлайди.

“Тошкентдаги фулфилмент марказини ишга тушириш орқали Ozon Ўзбекистонда ривожланишининг янги босқичини бошлаб бермоқда: энди сотувчилар товарларини нафақат бизнинг саралаш марказимиз орқали юборишлари, балки фулфилмент марказининг барча афзалликларини ўз ичига олган маркетплейс омборида сақлашлари ҳам мумкин. Биз маҳаллий бизнес учун онлайн савдолар содда, осон ва самарали бўлишига босқичма-босқич ўз ҳиссамизни қўшиб келмоқдамиз – бунда омбор ишга туширилди, фойдали тарифлар таклиф қилинмоқда ҳамда ишлаш шароитлари маҳаллийлаштирилмоқда. Мазкур саъй-ҳаракатлар тадбиркорларнинг Ўзбекистонда ҳам, МДҲ миқёсидаги энг катта Россия бозорида ҳам ишонч билан ривожланиши учун амалга оширилмоқда”, – дейди Наталья Боер, Ozon МДҲ раҳбари.
FBS учун тарифларни 3% га пасайиши
Ozon Ўзбекистонда FBS (товарларни сотувчининг ўз омборларида сақлаши) модели бўйича ишлайдиган сотувчилар учун тарифларни ҳам янгилади. Ўрта ҳисобда улар барча тоифалар учун 3% га камайди, Ўзбекистон бўйлаб логистика нархи эса деярли 1,5 маротаба арзонлашди.
Сотишни қандай бошлаш мумкин
Ўзбекистонлик тадбиркорлар савдо майдонида ишлаш учун хоҳлаган моделни танлаши ва сотишни бошлаши мумкин. Бунинг учун компаниянинг Ўзбекистондаги юридик шахси билан шартнома имзолаш керак бўлади. Сотувчилар ўз даромадларини Ўзбекистондаги исталган банкдаги ҳисобларига ечиб олиш имкониятига эга. Сўмдаги тўловлар савдодан сўнг ҳар 3 кунда амалга оширилади ва ечиб олиш учун қўшимча тўлов талаб этилмайди. Мунтазам савдоларда тўловни ҳар куни олиш мумкин (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари). Ўзбекистонлик тадбиркорлар ўз товарларини ҳам мамлакат ичида, ҳам Россияга сота оладилар.

Ozon Ўзбекистон бозорига 2023 йилда кириб келди. 2025 йилда компаниянинг мамлакатимиздаги савдо айланмаси ўтган йилга нисбатан 4 баробар ошди, айни шу давр мобайнида фаол харидорлар сони эса 3,5 мартага кўпайди. Компаниянинг Ўзбекистондаги логистика имкониятлари, янги омбордан ташқари, Тошкент шаҳридаги саралаш марказини ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, компания буюртма топшириш пунктлари тармоғини ҳам фаол ривожлантириб келмоқда

Ozon – ривожланган логистика тармоғига эга мульти тоифали маркетплейс. Компания Қозоғистон, Арманистон, Беларусь, Россия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Туркманистон ҳамда Хитой ва Туркияда ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Савдо платформасида китоб ва кийим-кечакдан тортиб, озиқ-овқат ҳамда саломатлик маҳсулотларигача бўлган 20 дан ортиқ тоифадаги 400 миллиондан ортиқ товар номлари тақдим этилган. Ozon’нинг кенг ривожланган логистика инфратузилмаси 69,2 миллиондан ортиқ фаол харидорларга ўз буюртмаларини олишига, 750 мингдан ортиқ тадбиркорга эса ўз товарларини Россия ва МДҲ мамлакатларида сотишига имкон яратади.
Live
All