Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича янги миллий дастур қабул қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат қарори билан Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастур тасдиқланди.

Миллий дастур билан озон қатламини бузувчи моддалар (ОБМ)дан фойдаланишни тўхтатиш ҳаракатларининг мақсадлари ва стратегик йўналишлари белгилаб берилди.

Дастурга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ОБМ истеъмолини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлайди.

Миллий дастур доирасида, жумладан, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

ОБМни ва уларнинг таркибидаги маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқишни тўхтатиш ҳамда бунда қатъий назоратни ўрнатиш;

ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти бўйича маълумотлар базаси шакллантириш;

ОБМни қайта ишлаш бўйича 6 та янги марказ ташкил қилиш.

Маълумот учун, мазкур соҳадаги биринчи миллий дастур Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг