Қозоғистон Ўзбекистонга нефть экспортини кўпайтирмоқчи, бироқ...

Олам 4213
image

Қозоғистон Ўзбекистонга нефть хомашёси етказиб беришни кўпайтиради. Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаев Мажлиснинг пленар йиғилишида маълум қилди

Депутатлар йиғилишда икки давлат ҳукуматлари ўртасида энергетика соҳасида имзоланган шартномани ратификация қилган. 

Бозумбаев Ўзбекистон йилига 5 млн тонна, жумладан, Россиядан 3 млн тонна, Қозоғистондан 2 млн тонна нефть сотиб олишдан манфаатдор эканини айтган. Вазирнинг таъкидлашича, нефть экспортида транспорт муаммоси мавжуд. Транспорт инфраструктураси сезиларли инвестиция киритишни талаб этади.

Эслатиб ўтамиз, депутатлар ҳукуматлараро шартномани ратификация қилиши ортидан Қозоғистон жанубий вилоятларида газ таъминотини яхшилашга эришади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 73
Рейтинг: 3.1
t
×
×