“Озодлик Радиоси” мухбирлари расман Ўзбекистонга киритилиши мумкин

Жамият

image

“Озод Европа Радиоси / Озодлик Радиоси” медиа корпорацияси вакиллари Ўзбекистонда аккредитациядан ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда кеча, 31 май куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ва “Озод Европа Радиоси / Озодлик Радиоси” медиа корпорацияси президенти Жейми Флай ҳамда медиа-корпорация вакили Паҳлавон Турғунов билан учрашувда маълум қилинди.

Қайд этилишича, мулоқот давомида Агентлик фаолиятининг асосий йўналишлари, Ўзбекистонда ахборот соҳасини либераллаштириш, сўз ва матбуот эркинлиги ҳамда давлат идоралари очиқлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилган. 

Шунингдек, миллий оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги ролини ошириш билан бирга мамлакатда хорижий ОАВларнинг самарали фаолияти учун ҳам зарур шароитлар яратилгани айтиб ўтилган.

“Томонлар учрашувда ўзаро мавжуд масалалар, уларни ҳал этиш йўллари, шу жумладан “Озодлик Радиоси” таҳририяти томонидан тайёрланаётган ва чоп этилаётган материалларнинг Ўзбекистон қонунчилиги ва журналист этикаси меъёрларига мос келиши юзасидан ўз мулоҳазаларини билдиришди ҳамда “ушбу масалаларни бартараф этиш борасида босиб ўтилиши мумкин бўлган қадамлар” ҳақида фикр алмашишди”, дейилади  Ўзбекистон томони берган хабарда.

Бундан ташқари, “Озод Европа Радиоси / Озодлик Радиоси” медиа корпорацияси вакилларини республикада аккредитациядан ўтказиш масаласи ҳам муҳокама қилинган. Икки томон аккредитация билан боғлиқ масалаларни навбатдаги учрашувларда кўриб чиқишга келишиб олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг