Озиқ-овқат саноати тармоғига 725 халқаро стандарт жорий этилади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга мувофиқ, озиқ-овқат саноати тармоғида йирик корхоналар ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни кенгайтириш, тармоқда 725 халқаро стандартлар жорий этилади, ресурсларни тақсимлаш механизмига бозор тамоиллари тўлиқ жорий этилади, 3 ёшгача бўлган болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйилади, соҳанинг экспорт кўлами кенгайтирилади.

Қувватлардан фойдаланиш даражасини мева-сабзавотни қайта ишлашда 42 фоиздан 80 фоизга, гўшт-сутни қайта ишлашда 50 фоиздан 85 фоизга, ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқаришда 48 фоиздан 75 фоизга оширишни таъминлаш натижасида, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш миқдори 2,5 бараварга экспорт 3,5 бараварга ўсиши таъминланади.

Бундан ташқари, Германиянинг “Humana” компанияси билан ҳамкорликда 3 ёшгача бўлган болалар озиқ-овқати ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига маҳсулот импорти улуши 97 фоиз (3,0 минг тонна)дан  15 фоиз (0,5 минг тонна)гача қисқаради. Шунингдек, ҳудудларда 1,5 млн. тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни қайта ишлашга мўлжалланган 350 дан ортиқ инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳага ўзгартириш киритилиши ёки тасдиқланмаслиги мумкин.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Озиқ-овқат халқаро стандарт

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар