Озарбайжондаги Ўзбекистон элчихонаси Россияга юк ташиш билан шуғулланувчи фуқароларни огоҳлантирди

Local

image

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси айрим ўзбекистонлик юк ташувчи ҳайдовчиларнинг Россия ҳудудига киритилмаётганининг сабабини маълум қилди.

Элчихона маълумотларига кўра, кейинги пайтларда “Верхний Ларс” Россия-Грузия чегара-назорат ўтказиш масканида мамлакатимизнинг ҳайдовчилик билан шуғулланадиган фуқароларини Россияга киритмаслик ҳолатлари кўпайган. Бунинг сабаби – ушбу фуқаролар Россия томонидан депортация қилинганлар рўйхатига киритилган бўлиб чиқмоқда

Шу боис дипломатик ваколатхона халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ўзбекистонлик ҳайдовчиларни хорижга, хусусан, Россия Федерациясига йўлга чиқишдан олдин ушбу мамлакатдан депортация қилинган чет элликлар рўйхатига тушгани ёки тушмагани ҳақидаги маълумотга аниқлик киритиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирган.

“Элчихона Ўзбекистоннинг бундай вазиятга тушиб қолган фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш борасида мақсадли саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

688

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends