Озарбайжоннинг биринчи Президенти вафот этди
Олам
−
28 Март 2022
11485Озарбайжоннинг биринчи президенти Аяз Муталибов кеча, 27 март куни 83 ёшда (май ойида 84 ёшга кирарди) вафот этди. Бу ҳақда Озарбайжон Социал-демократик партияси раиси Араз Ализода маълум қилди.
Ализоданинг сўзларига кўра, у узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этган.
Муталибов 1991 йил сентябрида президентлик сайловларида ғалаба қозонган. Унинг президентлик даврида 1991 йил 2 сентябрда ташкил этилгани эълон қилинган тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси атрофида вазият кескинлашди. Можаро арман ва озарбайжон аҳолиси ўртасидаги қарама-қаршиликка айланиб кетди. Озарбайжон армиясининг ҳудудий йўқотишлари ва муваффақиятсизликлари фонида Аяз Муталибов 1992 йил март ойида истеъфога чиқди.
Бироқ Президент вазифасини бажарувчи Ёқуб Маммадов вазиятни ўнглай олмади ва 1992 йил май ойида Олий Кенгаш депутатлари Муталибовнинг қайта тикланиши учун овоз беришди. Аммо мухолифат босими остида у тез орада президентликдан воз кечди ва мамлакатни тарк этди.
Шундан кейин собиқ Президент Россияда, Москвада яшаган. 2000-йиллар бошида у сиёсий фаолиятга қайтди, Фуқаролик бирлиги партиясини бошқарди, кейин Озарбайжон Социал-демократик партияси ҳамраиси бўлган. 2010-йиллар бошида у Озарбайжонга қайтиб келган.
LiveБарчаси