Озарбайжонни босиб олишга чақирган француз сиёсатчиларига жавоб қайтарилди

Олам

image

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги кеча, 28 декабрь куни Франция элчисига мамлакат парламентида вакили бўлган сиёсий кучларнинг Озарбайжонга қарши мурожаатлари муносабати билан норозилик нотасини топширди. Бу ҳақда Озарбайжон ТИВ матбуот хизмати хабар берди. 

“28 декабьр куни Франциянинг Озарбайжондаги элчиси Анн Буйон Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотаси топширилди. Учрашувда Франция ҳукуматининг зарур реакция кўрсатилмагани фонида Франциянинг турли сиёсий кучлари томонидан Озарбайжонга қарши туҳмат кампанияси кенгайганидан чуқур хавотир билдирилди. Шу нуқтаи назардан, Франция парламентида вакиллик қилган сиёсий кучлар етакчилари номидан Франция Президентига йўлланган мактубда келтирилган асоссиз айбловларнинг қабул қилинмаслиги, бу борада чоралар кўришга чақирилган”, дейилади хабарда. 

Ташқи ишлар вазирлиги ушбу мактуб Озарбайжонга қарши мақсадли ва тизимли равишда амалга оширилган чора-тадбирлар ва баёнотлар, жумладан, Озарбайжонга қарши Франция парламенти томонидан қабул қилинган асоссиз айбловларга тўла резолюцияларнинг давоми эканлигини айтмоқда. 

“Озарбайжон томони Франция ҳукумати Озарбайжонга қарши кампанияни зудлик билан тўхтатиш учун тегишли чоралар кўриш зарурлигини эътиборга олди”, дейилади хабарда. 

Ўтган ҳафта “Le Monde” газетаси француз парламентарийларининг президент Эммануэль Макронга очиқ хатини чоп этиб, унда улар Арманистонни протекторат остига олиш ва Қорабоғни эгаллаш учун Озарбайжонни босиб олишга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

343

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг