Озарбайжонликларга уйдан чиқаётганда СМС юбориш белгилаб қўйилди

Олам

image

Озарбайжон расмийлари жорий йилнинг 5 апрелидан 20 апрелигача бўлган муддатда коронавирус пандемияси туфайли аҳолининг кўчада ҳаракатланиш қоидаларини кучайтирмоқда. Энди ҳар бир кўчага чиқаётган одам СМС хабар билан Вазирлар Маҳкамасини огоҳлантириши керак.

"Фуқаролар уйдан чиқиш учун 8103 қисқа рақамига СМС хабар  юборишлари керак", дейилади Вазирлар Маҳкамаси хабарида.

Маълум қилинишича, фуқаролар ўзларининг хонадонларини қуйидаги сабабларга кўра тарк этишлари мумкин: шошилинч тиббий эҳтиёж ва ҳар қандай жадвалга мувофиқ даволаниш, озиқ-овқат ҳамда дори-дармон сотиб олиш, банк ва почта хизматларидан фойдаланиш, шунингдек, яқин қариндошнинг дафн маросимига бориш учун.

Сўнгги маълумотларга кўра, Озарбайжонда коронавирус билан боғлиқ 400 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 5 нафари вафот этган, 26 нафари эса соғайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Коронавирус Карантин

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг