Озарбайжондан Самарқандга парвозлар йўлга қўйилади
Жамият
−
20 Сентябрь 2022
2235Жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб Озарбайжоннинг AZAL миллий авиакомпанияси Самарқандга парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, парвозлар ҳафтасига икки марта – сешанба ва жума кунлари ташкил этилади.
Шунингдек, “Озарбайжон ҳаво йўллари” томонидан “Баку-Тошкент-Баку” йўналиши бўйича парвозлар сони ҳафтасига 5 мартагача оширилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, ҳозирда икки пойтахт ўртасида мунтазам қатновлар душанба, чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилмоқда. Эндиликда парвозларни пайшанба ва якшанба кунлари ҳам ташкил қилиш кўзда тутилган.
Билол Норқобилов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь